Олий таълим тўғрисида тушунча
Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
- Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида мумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.
- Олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичига эга.
- Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида 4 йил бўлган таянч олий таълимдир.
- Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида давом этадиган олий таълимдир.
Олий таълим муассасаларининг тўлиқ рўйхати билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:
Республика бўйича олий таълим муассасалари жами 166 та, улардан
- Университетлар 32 та;
- Институтлар 48 та;
- Академиялар 3 та;
- Филиаллар 26 та;
- Консерватория 1 та;
- Чет эл ОТМ филиаллари 30 та;
- Нодавлат олий таълим муассасалари 26 та.